Ўзбекистоннинг янги элчиси Остонага етиб келди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Иброҳимов Қозоғистон пойтахтига келди. Унинг асосий вазифаси Қозоғистон билан муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашдан иборат бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг янги элчиси Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясида таҳсил олган.

Бахтиёр Иброҳимов меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида бошлаб, етакчи мутахассисликдан бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.

2001 йилда Иброҳимов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига ишга юборилиб, аввалига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Шундан сўнг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қошидаги турли хўжалик тузилмаларида сектор раҳбари бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, 2019-2022 йилларда дипломат Ўзбекистонни Бирлашган Араб Амирликларида вакиллик қилган. Иброҳимов, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Ҳозирги кунда, Бахтиёр Иброҳимов 2018-2024 йилларда Қозоғистонда элчи бўлиб ишлаган Саидикрам Ниёзхўжаевни ўрнини эгаллади.

Жаҳон