АҚШ ноқонуний муҳожирларни судсиз депортация қилишга рухсат берди
Қўшма Штатларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ноқонуний мигрантларни тезлаштирилган тартибда — иммиграция судининг қарорисиз депортация қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти таъкидлаганидек, бу ўзгариш натижаси иммиграция бўйича тезкор қарорлар қабул қилишни осонлаштириш давлат харажатларини қисқартириш, миллий хавфсизлик ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ушбу қарор мамлакатга кириш ва унда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларни штатлардан тезкорлик билан чиқариб юборишни ҳамда олиб чиқишдан ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлайди, дейилади баёнотда.
Бунгача тезлаштирилган депортация тартиби ноқонуний муҳожирларнинг катта оқимига дуч келган жанубий штатларда қўлланилган. Энди уларни Қўшма Штатлар бўйлаб тезлаштирилган тартибда чиқариб юборишга рухсат берилди.
Аввалроқ, Трамп Мексика ва АҚШ чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.