Трамп Мексика билан чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилди
АҚШ президенти лавозимига киришган Дональд Трамп Мексика билан чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
АҚШ президенти чегарадаги барча ноқонуний ўтиш жойлари ёпилишини маълум қилди. У АҚШ миллионлаб жиноятчиларни ўзлари келган мамлакатларга қайтариш жараёнини бошлашини айтди. «Мексикада қолинг» дастури эса тикланади, унинг доирасида АҚШдан бошпана излаётган одамлар Мексикага кириш учун рухсат берилишини кутиши керак.
АҚШ президенти «босқинчиликни тўхтатиш» учун жанубий чегарага америкалик ҳарбийларни юборишга ваъда берди. У Мексика картеллари халқаро террорчилик ташкилоти сифатида тан олинишини айтди.