«Ҳизбуллоҳ» ўзининг янги етакчисини сайлади
Ҳошем Сафи ад-Дин Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг янги бош котиби этиб сайланди, деб хабар бермоқда «РБК».
Маълумот учун, бунгача Сафи ад-Дин ижроия қўмита раҳбари бўлиб ишлаган. У Исроил ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган гуруҳнинг собиқ раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ҳисобланади. Шунингдек, у АҚШ ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган Эроннинг Қудс кучлари собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви бўлади.
Ҳошем Сафи ад-Дин 1964 йилда Ливан жанубидаги Дейр-Канун ан-Нахр шаҳрида туғилган. У Наджаф ва Қумда Насруллоҳ билан машғулот ўтказган ва 1982 йилда Ҳизбуллоҳга асос солган.