Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Бунёд Бахтиёрович Мамажанов Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, Мамажонов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йилда Тошкент молия институтининг магистратура босқичини тамомлаган.

Шунингдек, 2020 йилдан ҳозиргача «Асакабанк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ҳоким сифатида у 2024 йил июль ойида лавозимидан озод этилган Фарҳод Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Тошкент