Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов Ўзбекистон ММА ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон ички ишлар вазири Aзиз Тошпўлатов ММA ассоциациясининг янги раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2020-йил август ойидан буён ташкилотга мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлик қилган эди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг апрел ойида Aзиз Тошпўлатов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси етиб хам сайланган еди.

Ўзбекистон ММА ассоциацияси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг илк раҳбари этиб Отабек Умаров сайланган. Унга кўра, мазкур ташкилот мустақил тарзда машғулот олиб бориши ва мусобақаларда иштирок этиши керак бўлган жангчиларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида таъсис этилган.

AI News