Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 6 кун дам олади

Президентнинг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь, шанба кунидан 2 январь, пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь, пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Байрам арафасида дам олиш кунлари:

• 28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

  29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

  30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

  31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

  1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

  2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Жаҳон