Муродбек Шерлиев Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлди

Тегишли лавозимни Муродбек Шерлиев эгаллади

Шерлиев Муродбек Атабекович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М. Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ЙҲХХга Шерзод Шокирович Ибрагимов раҳбарлик қилган эди. Энди эса у Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон