Актриса Зарина Низомиддинова фарзандининг отаси ва Москвадаги ҳаёти ҳақида гапирди
Таниқли актриса Зарина Низомиддинова Москвада нима қилаётгани ва эри ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда «Shownews» хабар берди.

Фото: Instagram
Актрисанинг айтишича, ҳозирги пайтда у уйда ишлайди ва болаларига имкон қадар кўпроқ эътибор беришга ҳаракат қилади. Шунингдек, у иккинчи ҳомиладорлик унга қийин бўлганини ва сўнгги бир неча ой давомида у токсикоз билан оғриганлигини таъкидлади.

Фото: Instagram
Зарина Низомиддинова шахсини сир сақлайдиган эри ҳақида гапирганда, унинг миллати ўзбек эканлигини ва кенжа ўғли Саид Умарнинг юзини кўрсатишни ман қилаётганини айтган. Боланинг отаси ким эканлиги ҳақидаги тўғридан-тўғри саволга актриса фақат «Боламнинг отаси — зўр инсон» деб жавоб берган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Аввалроқ Instagramʼда Асал Шодиеванинг келишган қомати муҳокама қилингани ҳақида хабар берилганди.