Aндижонда 40 нафар шифокор ва 15 нафар диспетчер ҳар ойда қўшимча мукофот пуллари билан рағбатлантирилади
Aндижон вилояти ҳокими 18 июл куни вилоят тез тиббий ёрдам бўлимига ташриф буюриб, тиббиёт ходимларининг ҳар ойда қўшимча маблағ билан мукофотлашини маълум қилди. Бу ҳақда Aндижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими ҳар ойда 40 нафар шифокорни 2 миллион сўмдан ва 15 нафар диспетчерни 1 миллион сўмдан пул маблағлари билан мукофотланиши орқали ўзининг миннатдорлигини изҳор этишини билдирган.
Вилоят ҳокими тез тиббий ёрдам хизматининг иш фаолияти сифатига қараб, ушбу мукофотлар давом этиб борилишини, шунингдек, ушбу мукофотлар Президент ва бошқа саховатли инсонларнинг тез тиббий ёрдам хизмати вакилларининг 5 миллион сўмлик мукофот пулларига қўшимча эканлиги таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада профилактика инспекторлари 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлангани ҳамда Андижонда 250 миллион сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.