Aндижон шаҳрининг айрим ҳудудлари ичимлик суви таъминотидан 1 кунга узилди

Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида 25 октябрь 18:00 дан 26 октябрь 17:00 га қадар ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 октбяр куни Андижон шаҳар «Ҳамкорлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида техник носозлик қайд этилган. Шу сабабли, шаҳардаги «Мирпўстин», «Дўстлик», «Навбахор», «Ўзбегим», «Соғлом авлод», «Исломобод», «Мустақиллик», «Тараққиёт» ҳамда «Ёйилма» МФЙлари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун таъмирлаш ишлари бўлиб ўтади.

«Андижон вилояти ҳокимлиги таъмирлаш ишлари сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди»,—дейилади хабарда.

Бундан аввал Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар