Андижон ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, пул ундиришга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Т. ва илгари судланган Х.А. фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, ҳудудий тижорат банкининг Андижон филиалидаги танишлари орқали 300 млн сўмлик имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига $1 минг олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Т.Э. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳридаги тижорат банкларидан биридан 150 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1 $100 ни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон