Қашқадарёда ноқонуний тарзда электр энергиясидан фойдаланган МЧЖ аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган «Г.» МЧЖ томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзенергоинспексия матбуот хизмати хабар берди.

Ўзенергоинспексия вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ички ишлар бўлими иштирокида ўтказилган назорат тадбирида корхона яроқсиз ҳолатдаги ток трансформаторидан фойдаланиб келаётгани фош этилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 558 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон