Эронда Исроил ҳужумларида 5 мингдан ортиқ киши жароҳатланди
Исроилнинг 13 июндан буён давом этаётган ҳужумлари оқибатида мамлакатда жами 606 киши ҳалок бўлган, 5 332 нафар фуқаро жароҳат олган. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигигa таяниб Anadolu аганетлиги хабар берди хабар берди.
![]()
Маълумотларни Эрон соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Ризо Заферканди Теҳронда ўтказилган вазирликнинг инқироз маркази йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, энг даҳшатли ҳужумлар сўнгги 24 соат ичида содир бўлган.
Шунингдек, у сўнгги ҳужум пайтида 107 киши ҳалок бўлиб, 1342 нафар фуқаро жароҳатлангани ҳақида айтиб ўтган.




