Андижонда 43 нафар ИИБ ходимига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди (фото)

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига асосан «Меҳр-саховат» кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбир давомида 43 нафар ички ишлар ходимларига кўкрак нишонлари бошқарма бошлиғи томонидан топширилган.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Тадбир якунида тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишда ушбу ходимларнинг хизматлари эътироф этилган.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ вакилларини мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинди.

Янгиликлар