Aндижонда халқ таълими тизимидаги ўқитувчилар учун малака ошириш имтиҳонлари бошланди

Андижон давлат университетида 21 сентябрь куни умумий ўрта таълим муассасаларининг биринчи ва олий малака тоифали ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун тест синовларининг биринчи куни ўтказилди, деб хабар берди Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси.

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур малака (тест) синовларининг биринчи кунида жами 502 нафар педагог иштирок этган. Тест синовлари санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ахборот коммуникацион технология воситалари билан таъминланган тартибда ўтказилган.

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, ушбу малака (тест) синовларида жами 4902 нафар педагог ҳодим белгиланган жадвал асосида иштирок этиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Бухорода ўқитувчилар учун малака имтиҳонлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, мазкур синовларда 5000 нафарга яқин ўқитувчи биринчи ва олий тоифага даъвогар сифатида иштирок этиш истагини билдирган.

Янгиликлар