Бухорода ўқитувчилар учун малака имтиҳонлари бошланди

Бухоро вилоятида 21 cентябрдан халқ таълими тизимидаги ўқитувчилар учун малака синовлари бошланди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фoтo: Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур синовларда 5000 нафарга яқин ўқитувчи биринчи ва олий тоифага даъвогар сифатида иштирок этиш истагини билдирган. Бухоро муҳандислик институтининг ўқув биносида ташкил этилаётган синовларнинг илк кунида математика ва информатика фани ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказган.

Фoтo: Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Тадбирнинг адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъуллари назорати остида бегоналар учун фойдаланишдан ҳимояланган компютерларга эга алоҳида хоналар ажратилган.

Фoтo: Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Иштирокчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тадбирга тиббиёт ходимлари, Ички ишлар бошармаси ва Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари ҳам жалб этилган.

Aввалрoқ Фарғонада ўқитувчилар учун малака тоифа имтиҳонлари бошлангани хабар берилганди.

Янгиликлар