Андижондаги «Девонабой» масжиди ёнида кўп қаватли автотураргоҳ қурилади (фото)
Андижон вилояти ҳокими шаҳар марказида жойлашган «Девонабой» жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Ушбу масжид халқимизга узоқ йиллар давомида хизмат қилиши учун уста меъморларимиз бор маҳоратларини ишга солишлари лозим», — дейди вилоят ҳокими.
Шунингдек, ҳоким масжидга келган намозхонларга янада қулайлик яратиш мақсадида масжид ҳудудида қурилаётган таҳоратхонанинг замонавий ҳолатда бўлиши ва барча шароитларга эга бўлиши учун ўзининг тавсия ва таклифларини билдирди.
Бундан ташқари, ҳоким масжид ёнида замонавий кўринишдаги кўп қаватли автотураргоҳ ҳам қурилишини алоҳида таъкидлади.
Аввалроқ Ургутда Самарқанддаги энг катта масжид қурилгани, Наманганда 15 минг ўринли Ўзбекистондаги энг йирик масжид қурилаётгани хабар қилинган эди.