АҚШ 40 яқин ўзбекистонликни мамлакатга қайта депортация қилди
Америкадан Ўзбекистонга Штатлар ҳудудида қонуний яшаш учун асосга эга бўлмаган 39 нафар фуқаро депортация қилинди. Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган доимий ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади.
AҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. AҚШга ноқонуний кириб келганлар қамаладилар ва депортация қилинадилар, — деб таъкидланди элчихонада.