Қўқонда «АрМИ—2020» ўйинларининг «Йўл патрули» беллашувига старт берилди

Қўқонда «АрМИ—2020» Халқаро армия ўйинлари доирасида «Йўл патрули» беллашувига 25-август куни старт берилди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Беллашувлар ташкил этиладиган Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Унда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Мавзуга доир: Москвада VI Халқаро армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

«Йўл патрули» мусобақасига кўрилган тайёргарлик, танловнинг ташкилий жараёнлари ва бошқа саволларга мусобақа бош ҳаками, полковник Зафар Базарбаев ва Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати бошлиғи подполковник Фахриддин Нутфуллаев томонидан атрофлича жавоб берилди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ҳарбий автомобиль назорати ходимларининг билим ва маҳорати намоён бўладиган ушбу беллашувлар 2 сентябрга қадар давом этади.

Аввалроқ Қўқонда «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик ишлари бошлангани, ушбу ўйинларнинг «Йўл патрули» беллашуви олдидан кўргазмали чиқишлар ўтказилгани хабар берилган эди.

Янгиликлар