Автобус йўлакларида бошқа транспортнинг ҳаракатланиши назорат қилинади
2022 йил 12 апрелда қабул қилган қарорга қўшимча киритилиб, жамоат транспортининг алоҳида тасмаси бор йўлидан бошқа транспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланди.
Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрда қабул қилган тегишли қарори билан 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган 172-сонли қарорга қўшимча киритилди.
Унга кўра, 172-сонли қарорга йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорт воситаларидан ташқари бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлашга қаратилган 171 боб билан қўшилди.
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади. Бу қоида тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.