Буҳорода тадбиркордан 200 мин доллар талаб килган прокурор 15 йилга қамалди
Бухоро вилоятида, йирик миқдорда пора олганликда айбланган прокурорга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри Олий суд қарорига таяниб ҳабар беради.
Аниқланишича, Жорий йилнинг январь ойида прокурор Баҳодир Ғуломов Н.Н ва З.А. билан келишиб, «Когон ёг — экстракция заводи» АЖга алоқадор мансабдор шахсни жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ҳал қилишга ишонтириб, ўзининг хизматлари учун 100 минг доллар сўраган.
Шунингдек Ғуломов М.И.га яна мурожаат қилиб, юқорида кўрсатилган корхонага алоқадор яна тўрт нафар фуқарони жавобгарликдан озод этишда ёрдам беришини айтган. Шундан сўнг, прокурор ва унинг шериклари 100 минг доллар пул сўраб, ундан 44 минг долларни қолга киритишга муваффақ бўлишган.
Аммо М.И. Б.Ғ., Н.Н. ва З.А.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ДХХ раиси номига ариза ёзган.
Натижада 2024 йил 13 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.Ғ. келишилган пулдан 56 000 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан қолга тушган.
Суд ҳукми билан айбланувчи Баҳодир Ғуломов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фиригарлик), 28, 211-моддаси 3-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Прокурорга 3 йил муддатга прокуратура органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Унинг шериклари Н.Н ва З.Алар 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.