Бағдодда 420 ўринга мўлжалланган мактаб биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Фарғона вилояти Бағдод туманида 420 ўринга мўлжалланган 17-мактаб биноси 20 октябрь, сешанба куни фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур мактабда қарийб 5 ой давомида 3 қаватли, 420 ўринга эга ўқув биноси қурилган ва мавжудлари таъмирланган. Бинонинг очилиш маросимида туман ва вилоят ҳокимлиги масъуллари, мактаб кузатув кенгаши вакиллари, ота-оналар ҳамда 2020/2021 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар иштирок этган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мактаб директори Шариф Урайимовнинг таъкидлашича, янги ўқув йилида мактабнинг 1-синфига 161 нафар ўқувчи қабул қилинган. Ўтказилган тадбир давомида янги ўқувчиларга Шавкат Мирзиёевнинг 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат анъанавий совғаси топширилган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, туманда бир неча таълим-тарбия масканида қиймати 27 миллиард сўм бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона туманида 420 ўринли ва Олтиариқда салкам 4 миллиард сўмга таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилган эди. Кейинчалик Сўхда 1,5 миллиард сўм инвестиция эвазига соғломлаштириш маркази ҳамда Учкўприкда 650 нафар ўқувчига мўлжалланган янги касб-ҳунар мактаби очилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар