Қашқадарёда тиббиёт ходими бемордан 5 минг сўм сўрагани учун ишдан бўшатилди

Ходим беморга касаллик тарихи очиш учун 5 000 сўм пул сўраган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: fergana.site

Маълум бўлишича, 24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. томонидан беморга касаллик тарихи очиш учун 5000 сўм пул сўралгани қайд этилган.

Таъкидланишича, туман юқумли касаллликлар шифохонасининг 1 июлдаги буйруғи билан Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, туман юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Янгиликлар