Андижонда кийим-кечак дўкони ва турар-жой биноси ёниб кетди
Андижонда кийим-кечак дўкони ёниб кетиб, ёнғин турар-жой биносига ҳам ўтиб кетди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.
Аниқланишича, Фурқат кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот соат 15:54 да келиб тушган. Шундан сўнг, соат 16:02да ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб келган ва ёнғин соат 16:20 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида, яшаш уйининг ҳамда кийим-кечак дўконининг 70 м.кв майдондага шифт, том қисми ёниб зарарлангани маълум қилинган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.