Бўстонда «темир дафтар»га киритилган 3 нафар фуқаро ишга жойланди (фото)
Aндижон вилояти Бўстон туманида «темир дафтар»га киритилган 3 нафар фуқаро ишга жойланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова «Чорвадор» маҳалла фуқаролари йиғинида «темир дафтар»га киритилган 10 нафар оила хонадонига бирма-бир борган ва уларнинг муаммоларини ўрганган.
Қайд этилишича, эҳтиёжманд хонадонларни ўрганиш натижасида 3 нафар фуқаро ишга жойланган ва 6 нафар фуқаро туман ҳокими ёрдамида ўзини ўзи банд қилган.
Шунингдек, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи, яшаш шароити оғир бўлган фуқарога уй қурилиши учун 1 кун муддат ичида қурилиш моллари олиш учун амалий ёрдам бериш ҳамда турмуш ўртоғи хозирда бетоб бўлган фуқарога моддий ёрдам белгиланган. Боқувчисини йўқотган фуқаронинг қизи тикувчилик билан шуғилланаётганлиги, аммо тикув машинаси эскирганлиги сабабли «Халқ банки» туман филиали томонидан ҳомийлик асосида замонавий тикув машинаси бир кун муддатда олиб бериш режалаштирилган.
Бундан ташқари, туманда 3 нафар фуқаро яшаш шароити яхшиланганлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонда 4 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Шаҳрихонда 8 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани маълум қилинди.