Андижонда 8 млрд сўмлик газ таъминотини талон-тарож қилган шохобчалар аниқланди

Андижон вилоятида иккита газ қуйиш шохобчаси ёпилиб, умумий қиймати 8 миллиард сўмдан ортиқ газ ўғирлангани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар беради.

Ҳабарларга кўра, рейд Жалақудуқ туманидан бошланган. Рейд давомида ёқилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган ҳисоблагич давлат стандарти талабларига жавоб бермаган. Натижада газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Умумий этказилган зарар 4 миллиард 78 миллион сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, тадбирлар Қорасув шаҳрида ҳам давом этган. У ерда ҳам ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида талабга жавоб бермайдиган ҳисоблагич топилган. Натижада, етказилган зарар 4 миллиард 843 миллион сўмни ташкил этган.

Янгиликлар