Бухородаги Aдоқ қишлоғида 110 млн сўмлик инвестиция киритилган шифохона ишга тушди (фото)
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган Aдоқ қишлоғида вилоят ҳокимининг буйруғи асосида янги хусусий шифохона ишга тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, «Миракон» МФЙ Адоқ қишлоғида жойлашган собиқ «Адоқ» қишлоқ врачлик пункти биноси вилоят ҳокимининг қарори асосида 110 миллион сўм инвестиция киритиш ва 3 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига чиқарилган ва маҳаллий тадбиркор Ироҳим Абдиев томонидан сотиб олинган.
Қайд этилишича, бугунги кунда «Шифобахш Миракон» оилавий корхонаси негизида мазкур бинода 164 миллион сўм инвестиция киритилиб, 4 та янги иш ўрни яратилди. Муассасада аҳоли учун дорихона ва амбулатор шароитида терапия-диагностика, маслаҳат, консерватив даволаш пункти ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Наманганга 15 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 42 турдаги тиббий қурилма келтирилгани ҳақда хабар берилганди.