Фарғона туманида юк машинасига осилган фуқаро унинг тагида қолиб, ҳалок бўлди (видео)

Фарғона вилояти Фарғона туманида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасидан тушмоқчи бўлган фуқаро машина тагида қолиб, ҳодиса жойида вафот этди, деб хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Хабарга кўра, 2020 йил 4 август куни фуқаро А.Д. «Зил-130» автомашинасини «Саткак» маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, ҳаракатланиш давомида автомашина юкхонасидан осилиб тушаётган М.А.ни орқа ғилдираклар билан босиб юборган. Оқибатда М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида юк машинаси уриб юборган фуқаро воқеа жойида вафот этгани, Наманганда «Мatiz» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлибб оқибатда велосипедчи ҳалок бўлгани ва Қувасойда «Spark» ва велосипед иштирокида ЙТҲда ҳам велосипедчи воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар