Фарғонада савдо дўкони учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида савдо дўкони қуриш учун ер майдони ва рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан пул олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. фуқаро Г.Я.нинг ишончига кириб, аукцион савдолари орқали Фарғона шаҳри, «Шодиёна» маҳалласи ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ер майдони олиб беришини, шунингдек, қурилиш инспекциясида ишловчи танишлари орқали қурилиш учун рухсатнома олиб беришини ваъда қилган.

У мазкур ваъдаси эвазига $2,7 минг олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон