Ғазода ҳужумлар оқибатида 82 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторида 10 июль куни Исроилнинг навбатдаги ҳужумлари оқибатида 82 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Ўлим ҳолатлари асосан Жабалия ан-Назла шаҳридаги мактабга уюштирилган ҳаво ҳужуми сабаб рўй берган. Мазкур мактабда кўчирилган фуқаролар бошпана топган эди.

Al-Шифо шифохонасининг маълумотига кўра, жабрланганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Мазкур ҳолат фонида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Қоҳирада Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Сян билан учрашувда Ғазони тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди. Томонлар ўт очишни тўхтатиш, гуманитар ёрдамни зудлик билан етказиш ва Ғазо муаммосини адолатли ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, 4 март куни Қоҳирада ўтказилган Араб давлатлари саммитида «Ғазони қайта тиклаш режаси» қабул қилинган эди. Ушбу режага кўра, 6 ой ичида Ғазони бошқариш қўмитаси тузилиб, секторда тиклаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Миср ва Хитой халқаро ҳамжамиятни бу жараёнга фаол қўшилишга чақирди.

Жаҳон