Хоразм вилояти чегараолди ҳудудида ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули ушланди

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани чегараолди ҳудудида ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули ушланди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош Тупроққалъа тумани чегараолди ҳудудида 16-октябрь куни 9009-сонли Ҳарбий қисм чегарачилари билан Экологик назорат тадбири ўтказилган. Унда 8 нафар фуқаро тунги соат 02:00 ларда, чегара олди ҳудудларида бўлиш режими, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, бир дона ёввойи тўнғизни отиб ўлдирганлиги ва ов қилиш мақсадида юрганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарлардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этилади. Таъкидланишича, ҳуқуқбузарлардан бири туман ҳокими ўринбосари, яна бири эса ИИБ масъул ходими, қолганлари тадбиркорлар бўлган.

Аввалроқ Бухорода 9 та ўрдак овлаган браконьерлар қўлга олингани, Бухорода тақиқланган ҳудудда қуён овлаган браконьерлар ушлангани ва Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, табиатга 32 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро қўлга тушгани ҳақида хабар қилингади.

Янгиликлар