Иштихонда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Иштихон туманида 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Иштихон туманидаги «Қўнғирот» маҳалласида «Қувноқ болажон» номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаган. Тадбиркор Эгамбердиева Севара томонидан қурилган МТТнинг қурилишига 2 миллиард 346 миллион сўм маблағ сарфланган. Мазкур МТТ 100 ўринли бўлиб, унда барча шароитлар яратилган.
Таъкидланишича, бугунги кунда туманда давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 16 тага етган.
Мавзуга доир: Оқдарёда 7 та оилавий-хусусий боғча фаолиятини бошлайди
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда салкам 148 минг ўринли хусусий боғчалар фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Каттақўрғонда 14 йилдан бери фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирланган. Иштихонда эса бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча фойдаланишга топширилган.