Қирғизистонда Ўзбекистонга наркотик моддалар етказиб берган халқаро жиноий гуруҳ ушланди

Қирғизистонда гиёҳванд моддалар етказиб бериш каналини ташкил қилган халқаро жиноий гуруҳ қолга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Ош вилоятининг айрим аҳолиси орасидан Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил этган ва Ош вилояти аҳолиси ўртасида наркотик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ ушланди, – деб ҳисоботда айтилади.

Маълумотларга кўра, гиёҳванд моддалар нафақат Қирғизистонга, балки Ўзбекистонга ҳам Тожикистон ҳудудидан етказиб берилган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчилардан 7,7 кг га яқин гашиш гиёҳванд моддаси аниқланган.

Ҳозирда, жиноят иши юзасидан 3 киши қўлга олиб, тергов давом этмоқда.

Янгиликлар