Дориларни қиммат нархда сотиб, ортиқча 21 миллион сўм олган дорихоналар аниқланди

Дориларни қиммат нархда сотиб, истеъмолчилардан ортиқча 21 миллион сўм олган 264 та дорихона аниқланди. Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.


Маълум бўлишича, 264 та дорихонада ўтказилган текшириш ва ўрганишларда дори воситаларини қиммат нархда сотилганлиги ҳисобига истеъмолчилардан 21 милион сўмлик маблағлар ортиқча олингани аниқланган.

Шунингдек, 55 та ҳолатда устамаларни ошириш (20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилгани), 23 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз маҳсулот сотиш, 84 та ҳолатда кирим ҳужжатисиз дори воситаларини сотиш, лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган ва лицензия шартларини қўпол равишда бузгани учун 56 та ҳолат бўйича ҳужжатлар лицензияловчи органга юборилган.

Янгиликлар