Наманган вилояти ҳокими коронавирусга қарши эмланди
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов коронавирусга қарши вакцина қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хабар қилинишича, коронавирусга қарши эмланган Шавкатжон Абдураззақовнинг ҳолати аъло даражада.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, ҳоким вилоят аҳлини тиббиёт ниқоби тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлашга ва вакцина қабул қилишга чақирган.