Когоннинг чўл ҳудудларида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш эвазига қўшимча иш ўринлари яратилади (фото)

Бухоро вилояти Когон туманининг чўл ҳудудларида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш эвазига қўшимча иш ўринлари яратилади. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 15 сентябрь куни Когон туман 3-сектор раҳбари «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганган.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Туманнинг «Наврўз» МФЙ чўл ҳудудларида жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ва МЧЖлар фаолияти билан танишган. Шағал ва қайроқтош ишлаб чиқаришга мослашган мазкур корхоналарнинг мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан чора тадбирлар белгилаган. Ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва шу орқали қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича ўзининг тавсия ва таклифларини берган.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Бундан ташқари, Хўчкоб қишлоғидаги 17-умумтаълим мактаби бошланғич синф филиали биносини таъмирлаш ва ўқув йилига тайёрлаш жараёнлари ўрганилиб, қурилиш таъмирлаш ва муассасани куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Шунингдек, Тўдакўл сув ҳавзасида сайёҳлик зонаси ташкил этилганлиги муносабати билан сув хавзасига олиб борадиган «Наврўз» маҳалласидан ўтувчи йўлда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Аввалроқ Бўстон туманида янги хусусий болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлаб, 12 та янги иш ўрни яратилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар