Бўстон туманида янги хусусий болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлади (фото)

Андижон вилояти Бўстон туманида янги нодавлат болалар боғчаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тумандаги «Халқобод» маҳалла фуқаролар йиғинида янги «Мохинурой қувончи» номли болалар боғчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Хабарда айтилишича, маросимда туман ҳокими ҳамда туман прокурори иштирок этган. Ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 75 нафар болани қабул қилади. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган бинода ҳозирда 12 нафар янги иш ўрни яратилган.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда 3 йил ичида боғчалар сони 5 мингтадан салкам 15 мингтага етгани, 2020 йилда салкам 148 минг ўринли хусусий боғчалар фойдаланишга топширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар