Қирғизистондан Ўзбекистонга яширин олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб келинган кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги матбуот хизмати хабар беради.

Рейд Наманган вилоятидан бошланиб, мутахассислар Ўзбекистонга 16 800 дона «Регапен» таблеткасини олиб келган қирғизистонлик ва икки маҳаллий аҳолини қўлга олган. Аниқланишича, улар дориларни 36 минг долларга сотишни мақсад қилишган.

Шунингдек тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам давом этиб, Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаронинг машинасидан 15 дона «Регапен» таблеткалари топилган. Бундан ташқари унинг Учтепа туманида яшовчи танишадан 2967 дона «Регапен» таблеткалари топилган ва олиб қўйилган.

Шу билан бирга ходимлар фарғоналик фуқаро бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинани тўхтатишганда, у ерда 1400 дона «Регапен» ва 30 дона «Тропикамид» таблеткалари аниқланган.

Бундан ташқари, Наманган вилоятида «Lacetti» машинаси текширилганда, ҳайдовчи 6034 дона «Регапен» таблеткасини олиб кетаётган бўлгани ва фуқаронинг уйида ушбу доридан яна 2800 донаси сақланаётгани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар