Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 5 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 35,5 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 5 октябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 35 532 280 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 26 723 790 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 043 550 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 5 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 078 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кун давомида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари «Ёшлик» спорт мажмуасидаги тақсимлаш маркази билан танишгани ҳақида хабар берилган.

Мамлакатда 5 октябрь куни 391 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 135 таси Тошкент шаҳрида, 106 таси Тошкент вилоятида, 38 таси Жиззах вилоятида, 35 таси Наманган вилоятида, 24 таси Бухоро вилоятида,  14 таси Андижон вилоятида, 11 таси Самарқанд вилоятида, 10 таси Сурхондарё вилоятида, 7 таси Хоразм вилоятида, 6 таси Қашқадарё вилоятида ҳамда 5 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 485 нафарга етган. 5 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 208 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Жиззах вилоятида 43 нафар, Наманган вилоятида 25 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, 433 жами нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 078 нафар бемордан 55 751 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2842 нафар бемордан 430 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 4 октябрь куни 449 кишида коронавирус аниқлангани ва 5 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 651 721 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,6 миллион киши), Бразилия (4,9 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (855 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 35 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 236 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 277 нафари тўлиқ соғайган, 1725 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 59 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 33 608 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 507 нафари тузалган, 360 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 47 635 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 43 521 нафари соғайиб, 1066 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3048 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 103 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 9974 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8794 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 78 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 39 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 225 889 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 982 324 нафари соғайган, 21 475 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 10 888 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 117 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «Intellinews»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 35 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар