Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 4 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 35 миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 4 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 35 248 330 киши;
- касалликдан тузалганлар — 26 225 235 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 039 541 кишини ташкил этади.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 4 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 687 тани ташкил этмоқда.
Кун давомида Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг собиқ бош врачи Гулжаҳон Йўлдошевага Маҳалла вазирлиги ва Омбудсман қонун доирасида ёрдам бериши маълум қилинган.
Мамлакатда 4 октябрь куни 449 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 217 таси Тошкент шаҳрида, 105 таси Тошкент вилоятида, 33 таси Наманган вилоятида, 28 таси Жиззах вилоятида, 18 таси Сирдарё вилоятида, 16 таси Қашқадарё вилоятида, 13 таси Андижон вилоятида, 13 таси Самарқанд вилоятида ҳамда 6 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 482 нафарга етган. 4 октябрь куни 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 246 нафар, Тошкент вилоятида 101 нафар, Жиззах вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 24 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистонида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 8 нафар, 464 жами нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 687 нафар бемордан 55 281 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2287 нафар бемордан 565 нафари оғир, 301 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 3 октябрь куни 462 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 617 110 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,5 миллион киши), Бразилия (4,9 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (848 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 35 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 177 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 205 нафари тўлиқ соғайган, 1725 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 71 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 33 571 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 450 нафари тузалган, 358 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 47 428 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 43 418 нафари соғайиб, 1066 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 2944 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 244 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.
Тожикистонда 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 9935 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8749 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 78 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 215 001 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 979 143 нафари соғайган, 21 358 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 10 499 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 107 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 35 миллионга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.