Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 8 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 36, миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 8 октябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 36 625 199 киши;
- касалликдан тузалганлар — 27 553 880 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 063 780 кишини ташкил этади.
Шунингдек, 8 октябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиг Самарқандда коронавирус беморлари статистикаси камайтириб кўрсатилмаганини маълум қилди. Кейинчалик Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Самарқандда коронавирус беморлари статистикаси ўрганишлар натижасида камайтириб айтилмаганини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, грипп ёки коронавирусга чалинганликни қандай фарқлаш мумкинлиги тўғрисидаги саволга мутахассис жавоб берган. Сўнгра Бухородаги халқаро ўтказиш пунктига коронавирусни 10 дақиқада аниқловчи ускуна ўрнатилган.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 8 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 122 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 8 октябрь куни 334 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 180 таси Тошкент шаҳрида, 82 таси Тошкент вилоятида, 28 таси Наманган вилоятида, 19 таси Андижон вилоятида, 10 таси Қашқадарё вилоятида, 8 таси Сурхондарё вилоятида, 7 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 496 нафарга етган. 8 октябрь куни 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 241 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Наманган вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистонда 7 нафар, 408 жами нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60 122 нафар бемордан 56 976 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2650 нафар бемордан 332 нафари оғир, 120 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 7 октябрь куни 345 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 793 305 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,9 миллион киши), Бразилия (5 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (884 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 36,6 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 8 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 454 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 604 нафари тўлиқ соғайган, 1746 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 92 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 34 143 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 572 нафари тузалган, 362 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 8 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 48 342 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 43 957 нафари соғайиб, 1073 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3312 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 159 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.
Тожикистонда 8 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 097 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8914 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 78 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 42 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 8 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 260 112 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 002 329 нафари соғайган, 22 056 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 11 493 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 191 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 36 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.