Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 7 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 36 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 7 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 36 253 051 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 27 296 790 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 057 714 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 7 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 788 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кун давомида Гулистондаги коронавирус беморларини даволаш марказида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган. Сўнгра мазкур портлаш бўйича қўшимча маълумот берилган ҳамда жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Қўрғонтепа Юқумли касалликлар шифохонасига 100 та нуқтани кислород билан таъминловчи компрессор келтирилган.

Мамлакатда 7 октябрь куни 345 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 185 таси Тошкент шаҳрида, 89 таси Тошкент вилоятида, 26 таси Наманган вилоятида, 16 таси Фарғона вилоятида, 10 таси Андижон вилоятида, 7 таси Қашқадарё вилоятида, 7 таси Хоразм вилоятида, 5 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 492 нафарга етган. 7 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 260 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар, 403 жами нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 788 нафар бемордан 56 568 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2728 нафар бемордан 330 нафари оғир, 135 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 6 октябрь куни 365 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 739 108 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,8 миллион киши), Бразилия (4,9 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (872 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 36,2 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 7 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 362 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 465 нафари тўлиқ соғайган, 1746 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 66 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Kazakh TV»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 33 877 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 563 нафари тузалган, 361 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 7 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 48 097 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 43 798 нафари соғайиб, 1069 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3230 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 154 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 7 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 055 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8876 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 78 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 41 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 7 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 248 619 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 995 275 нафари соғайган, 21 865 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 11 115 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 202 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «See»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 36 миллионга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар