Коронавирусга чалинган Aндижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вафот этди
Aндижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёр Патиддинов коронавирус инфекциясидан вафот этди.
Қайд этилишича, Бахтиёр Патиддинов 63 ёшда вафот этган. У бир неча йилдан буён туман тиббиёт бирлашмасига раҳбарлик қилиб келган, ўзи масъул бўлган ҳудудда аҳоли саломатлигини сақлаш, пандемияга қарши курашда фаол қатнашиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тойлоқ тумани прокурори Фарход Абдухоликов, чинозлик «Аҳмадбой» устидан ҳукм чиқарган судья Хайриддин Шермуҳамедов, коронавирус оқибатида, «Ўзбектуризм» раисининг биринчи ўринбосари пневмониядан вафот этган эди.