«Мовий гумбазлар» боғида ўрнатилиши айтилган стела макети тақдим этилди
«Мовий гумбазлар» боғида «Истиқлол» мажмуаси лойиҳасидаги стеланинг жойлашув ўрни макети тақдим этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
13 февраль куни «Мовий гумбазлар» хиёбонида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувида «Истиқлол» мажмуасида ўрнатиладиган стеланинг макети тақдим этилишини айтган эди.
Мавзуга доир: «Агар паркда битта дарахт кесилса, шу куни аризамни ёзиб, кетаман» – Жаҳонгир Oртиқхўжаев «Мовий гумбазлар» боғи ҳақида
17 февраль куни хиёбонга макет олиб келиниб, жойлаштирилмоқда.
«Жамоатчилик вакиллари хиёбонга келиб, макет билан танишишлари мумкин», – дейилади хабарда.