Марғилондаги айрим ҳудудларда 9 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 9 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, «Ҳудудгаз Фаргона» газ таъминоти филиали тасаруфидаги «Маргилоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан 2020—2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳар ҳудудидаги «Надирмат», «Туягум», «Зухро», «Гулистон», «Саховат», «Милтиқсоз», «Чилонзор» маҳаллаларида яшовчи жами 6931 нафар аҳоли хонадонлари ва 85 та улгуржи истеъмолчилар 9 октябрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми салкам 25 фоизга ҳамда Фарғонада куз-қиш мавсумида электр энергияси ва газ етказиш ҳажми оширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар