Масс-медиа фонди матбуот хизмати ходимлари малакасини ошириш курсларига қабул эълон қилди
Ўтказилиш вақти 10:00 дан 17:00 гача. Курслар ўзбек тилида олиб борилади. Курс дастури:
• PR – пайдо бўлишидан ҳозирги вақтдаги ролигача;
• Мақсадли аудитория ва у билан ишлаш усуллари;
• PR – коммуникация: турлари ва динамикаси;
• Медиарилейшнз: журналистларга ёндашув топишнинг усуллари;
• Пиарматн ва унинг хусусиятлари
• Матбуот анжумани: назария. Ноқулай саволларга жавоб бериш усуллари;
• Фейкларни аниқлаш усуллари;
• Инфосабаб, сторителлинг, паблицит капитал;
• Фрейминг ва рефрейминг;
• Камера тўғрисида гапиришнинг сирлари;
• PR стратегия;
• Инқирозли вазиятни қандай бошқариш мумкин;
• Инқирозга қарши PR;
• Бошқа масалалар.Курслар шакли: ўзлаштирилган кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш билан олиб борилувчи интерфаол машғулотлар.Номзодларга қўйиладиган талаблар:
–камида бир йил давомида матбуот котиби сифатида ишлаганлик тажрибаси;
–пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
–интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
–интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари;
Аризалар 2020 йил 24 октябрь, соат 12:00 гача қабул қилинади.
Ўринлар сони чекланган.
Курсда қатнашиш учун танлаб олинган номзодларнинг электрон почта манзилига индивидуал хабар юборилади.