Наманган шаҳар ҳокими сайёр қабулида 2 ойдан бери кредит ололмаган фуқаронинг иши ҳал бўлди (фото)
Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев 3 сентябрь куни «Давлатобод» маҳалласида фуқаролар сайёр қабулини ўтказди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, сайёр қабулда қатнашган фуқароларнинг субсидия бўйича кўп қаватли уй, имтиёзли кредит олиш, кўп қаватли яшаш турар жойларини таъмирлаш учун кредит олиш борасидаги мурожаатлари тегишли мутасаддилар иштирокида жойида ўрганилган.
Шу ўринда, эркаклар кўйлаги, пастель тўпламларини тикиш учун оилавий цех очиш ҳаракатида бўлиб, 2 ойдан бери кредит олишда қийинчиликка учраган фуқаро масаласи банк масъуллари томонидан ҳал этиладиган бўлди.
Маҳалла фуқаролари учрашувда икки асосий катта кўчалар қисмларини асфальтлашни сўраб қилган мурожаатларига шаҳар ҳокими Олим Исаев имкониятдан келиб чиқиб бу муаммога ҳам амалий ечим қилишни таъкидлади.
Аввалроқ Ғиждувонда ўтказилган 1-сектор сайёр қабулида 6 та мурожаат ҳал қилингани, Олтинкўл ҳокими эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароити билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.