Олтинкўл ҳокими эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароити билан танишди (фото)
Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими эҳтиёжманд оилаларнинг уйига бориб, уларнинг яшаш шароити билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Олтинкўл тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Назиржон Ўринбоев «Уйғур» МФЙ Машинасозлар, Узумзор кўчаларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи «темир дафтар»га киритилган ёрдамга мухтож бўлган оилаларга бориб, уларнинг яшаш шароити билан танишган. Уларнинг муаммоларини эшитиб, жойида хал қилинди. Вақт талаб этиладиган муаммолар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берган.
Шунигдек, ҳудуддаги 34-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишиб, мактаб битирувчиларининг ота-оналари билан учрашди. Шу жойда ота-оналардан тушган мурожаатлар бўйича тушунчалар берди.
Шундан сўнг тумандаги Иқтисодиёт коллежида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда қатнашиб, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берди.
Аввалроқ Ғиждувон ҳокими «темир дафтар»га киритишни сўраб мурожаат қилган аёлнинг уйига боргани, Бухоро вилояти ҳокими афв этилганлар билан учрашгани, Андижон шаҳар ҳокими фуқаролар мурожаатини қабул қилгани хабар қилинган эди.