Ғиждувон ҳокими «темир дафтар»га киритишни сўраб мурожаат қилган аёл уйига борди. Фуқарога маҳалла томонидан 3 марта моддий ёрдам берилган
Ғиждувон туман ҳокими ва 1-сектор раҳбари М.Умаров 30 август, якшанба куни Жамолова Гулшанданинг мурожаати юзасидан яшаш шароитини кўздан кечириш мақсадида борди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 1-сектор «Зарафшон» МФЙ Янгиработ қишлоғида яшовчи фуқароси Жамолова Гулшанда «темир дафтар»га киритишни ҳамда амалий кўмак сўраган.
Маълум бўлишича, фуқаро маҳалла томонидан «темир дафтар» рўйҳатга киритилган ва моддий ёрдам берилган. Шунингдек, Саховат ва кўмак марказидан 3 маротаба 11 турдаги озиқ овқат махсулотлари олгани аниқланган. Ўзи ва боласига 440 000 сўм берилган, бироқ фуқаро буни рад этиб, 2 400 000 сўм сўраган.
Қайд этилишича, оилавий шароитини яхшилаш мақсадида вояга етмаган фарзандлари учун 440 минг сўм пул, боланинг ингилиз тилига қизиқиши баланд бўлгани учун луғат китоблар ва ўқув қуроллари етказиб берилди, бундан ташқари Саховат ва кўмак марказидан 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилган ҳамда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғиждувонда уч ойда икки мингдан ортиқ оила «темир дафтар»дан чиқарилгани ҳамда Жомбойда 10 мингга яқин камбағал оила аъзолари иш билан таъминлангани ҳақда хабар қилинганди